- 02.11.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар
Sharhlar mavjud emas

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–875-сон, 01.11.2023 й.) билан Туркий инвестиция жамғармасини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Анқара, 2023 йил 16 март) ратификация қилинди.
🔰 Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари Ўзбекистоннинг Туркий инвестиция жамғармасидаги улушини Битимда назарда тутилган муддатларда шакллантириш, шу жумладан унинг бошланғич капиталидаги 2 000 та акцияга обуна бўлиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаи эканлиги белгиланди.
🏢 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Битимнинг бажарилиши учун масъул ваколатли орган этиб, Марказий банк Битим бўйича депозитарий функциясини бажариши белгиланди.