Emirates E20 Investment Limited компанияси Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга оширишмоқчи

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Абу-Даби қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат ташкилоти бош директори, “Э20 Инвестмент Лимитед” компанияси раиси Саид Ал-Амери билан музокаралар ўтказди.

Маълумот учун: mirates E20 Investment Limited – қишлоқ хўжалиги ва агросаноат соҳасига ихтисослашган инвестиция компанияси. Ушбу соҳада 20 йиллик тажрибага эга. Таркибига Европа, Марказий Осиё ва Африкада инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи 12 дан ортиқ шоъба корхоналари киради.

БАА томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва Андижон вилоятида мева ва реза мевалар кластерини яратиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Корхона 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп 6 минг тонна серҳосил ва экспортбоп бута меваларини етиштиришни назарда тутувчи лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш бўйича ишларни бошлашни режалаштирмоқда.

Конструктив фикр алмашиш чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва ветеринария соҳаларида янги инвестисия лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги лойиҳа ва ташаббуслар ҳаётга татбиқ этилишини жадаллаштириш фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.



Fikr bildirish