- 10.11.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Янгиликлар

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Висион инвест компанияси президенти ва бош ижрочи директори Омар Н. Ол-Миданий билан музокаралар ўтказди.
Висион инвест компанияси 2002 йилда ташкил этилган. Компания бошқарувидаги активларининг қиймати 96 миллиард долларни ташкил этади. Висион инвест АCWА Power компанияси акциядори саналади ва Саудия Арабистони, БАА ва Уммондаги ДХШ асосидаги лойиҳаларида етакчи ўринни эгаллайди.
Саудия Арабистони томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ўзгаришларни юқори баҳолади ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни самарали бошқариш учун 10 ноябрь куни Тошкентда минтақавий ваколатхона очиш режалаштирилганини маълум қилди.
Учрашувда, шунингдек, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш ва телекоммуникация технологиялари, сув ресурсларидан фойдаланиш соҳаларида янги инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Музокаралар якунида фаол ҳамкорлик қилишга ва эришилган келишувларни муваффақиятли амалга ошириш доирасида кенг кўламли чораларини кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди.