- 26.12.2023
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни
Sharhlar mavjud emas

Куни-кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Саудия Арабистони Подшохлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсеф Салех Ал Гахра билан видоэконфренсалоқа тарзида онлайн мулоқот ўтказди.
Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва геология йўналишларида қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Вилоят раҳбари Саудия Арабистони элчисини Сурхондарёнинг мавжуд салоҳият ва имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга таклиф қилди.
