Хитой компаниялари Сурхондарёда қатор лоймҳаларни амалга оширади

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигидаги делегациямиз Хитой Халқ Республикасига етиб борди. Ташрифнинг биринчи кунида 9 та компания президентлари ҳамда вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Хусусан, ер ости бойликларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, “City” қуриш, соғлиқни сақлаш ва муқобил энергия соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлат-хусусий шерикчилик асосида М-41 халқаро магистрал йўли ҳамда Амузанг-1 ва Амузанг-2 каналларини таъмирлаш, оқава сув тизимларини яхшилаш, инфратузилма объектларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш, Урумчи-Термиз савдо уйини ташкил этиш, янги ерларни ўзлаштириш, чигит уруғчилигини ривожлантириш, метални қайта ишлаш ҳамда логистика марказини ташкил этиш каби лойиҳалар юзасидан келишувга эришилди ҳамда шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Хитой провинциялари губернаторлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Биринчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми: Сурхондарё вилоятида 2,5 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланди

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти Урумчи шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Хитой ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигидаги Сурхондарё делегацияси ҳам иштирок этди.

Форум доирасида ўтказилган “Б2Б” ва “Б2Г” музокараларида Сурхондарё вилояти делегацияси Хитой томонининг расмийлари ва компаниялар раҳбарлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро манфаатли 2,5 млрд долларлик 25 та инвестиция лойиҳалари ва 130 млн долларлик 7 та экспорт келишувларини амалга ошириш бўйича битим ва шартномалар имзоланди.

Шунингдек, “Хинжианг Интернатионал Cонвентион & Эхҳибитион Cентре” марказида “Маде ин Узбекистан” Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасининг очилиши ҳам бўлиб ўтди. Айни дамда Сурхондарё вилояти учун ажратилган повилонда воҳамизда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, мебель ва аксессуарлар намойиш этилмоқда.



Fikr bildirish