- 25.01.2024
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни, Янгиликлар

Хитой давлатида бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов куни-кеча Шинжон-Уйғур автоном районида Ченг Зҳи То Хай савдо ва тижорат компанияси бош директори Ванг Йингзҳао билан учрашув ўтказди. Унда компания билан Сурхондарёда янги ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Вилоятимизнинг инвестицион салоҳияти тақдимот қилинди.
Ўтказилган музокаралар якунида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида алюминий радиаторлар ва алюминий маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди. Эришилган келишувга кўра лойиҳани қуриш ишлари жорий йил март ойидан бошланади.
Шунингдек, ташриф давомида ШУАРда Сурхондарё вилоятининг савдо ваколатхонасини очиш бўйича келишувларга эришилди. Унда вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдо ярмаркасининг доимий фаолияти ташкил этилади.

Айни вақтда Хитой давлатида бўлиб турган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ИТ соҳасида дунёда йирик корпорациялардан бўлган «HUAWEI», «Фохcонн» ва «Нуwа Роботиcс CИС Груп» компанияларида бўлиб, уларнинг фаолиятлари билан танишди. Компания расмийлари билан ўтказилган музокаралар якунида Сурхондарё вилоятида алоқа ва ахборотлаштириш, рақамли иқтисодиёт йўналишларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Вилоят раҳбари бошчилигидаги делегация Хитой давлатининг учта компанияси вакиллари билан ҳам учрашув ўтказди. «Сичуан Интернатионал Траде Cлоуд Сервиcе Течнологй Cо., Лтд» компанияси билан машинасозлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш, йиғиш ва сотиш лойиҳасини, «Хинжианг Wанди Интернатионал Траде Cо., Лтд» компанияси билан оғир юк машиналари ва двигателларни йиғиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.
Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича «Шензҳен Санту Cонструcтион Груп Cо., Лтд.» компанияси билан меҳмонхона қуриш лойиҳаси муҳокама қилиниб, дастлабки келишувга эришилди.
