Сурхондарё-Япония бизнес форуми ўтказилди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегациямизнинг Японияга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда воҳамизнинг инвестицион салоҳияти билан танишиш мақсадида Япония делегацияси Сурхондарёга ташриф буюрди.

Япония консуллиги, савдо, туризм ва қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритувчи компаниялар вакиллари ҳамда инвесторлардан иборат делегация Термиз туманидаги “Термез Натионал Cарпетс” МЧЖнинг гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, «Фаёзтепа» ва «Қоратепа» ёдгорликлари, “Машҳура” тиббий диагностика маркази, “Термиз халқаро савдо маркази”, “Дреам Силк Текстил” МЧЖнинг жундан тўқилган гиламлар ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда Термиз археология музейида бўлишди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Фахрий консул Хироюки Ито ҳамда савдо, туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар, инвесторлар иштирокида Сурхондарё-Япония бизнес форуми ўтказилди.

Форум доирасида ўтказилган “Б2Б” ва “Б2Г” учрашувларида фан, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, савдо, туризм йўналишларида ҳамкорлик, кўмир, нефт, табиий газ, туз, калий, гипс, рангли металлар ва бошқа табиий бойликларни қазиб олиш, қайта ишлаш каби лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувларга эрилишиб, шартномалар имзоланди.

Бугун Ўзбекистон-Япония халқаро иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар парваришига оид хизматлар кўрсатиш, туризм, ўқув марказлари ташкил этиш, меҳмонхона хизматлари йўналишидаги Япония компаниялари вакилларидан иборат делегация вилоятимизга ташриф буюриб, қатор ишлаб чиқариш, хизматлар ва логистика марказлари ҳамда тарихий ва диққатга сазовор жойлар билан танишишди.

Жумладан, меҳмолар “Термиз халқаро савдо маркази”, “Термез Натионал Cарпетс” МЧЖнинг гилам ишлаб чиқариш корхонаси, “Султон Саодат” мажмуаси ҳамда Сурхондарё тарихи ва маданияти музейида бўлишди. Сурхондарё-Япония бизнес форумида воҳамизнинг инвестиция ва туризм салоҳияти ҳақида ахборотлар берилди. Форум доирасида ўтказилган “Б2Б” ва “Б2Г” учрашувларида қатор йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 3 та шартнома имзоланди.



Fikr bildirish