- 14.04.2025
- Posted by: Timur Abdugaffarov
- Category: Инвестиция куни, Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида саноат ва тадбиркорлик зоналарининг имкониятларидан самарали фойдаланиш, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун қулай бизнес муҳитини шакллантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, вилоятда қатор йирик инвестицион лойиҳалар ҳам жорий етилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жумладан, Термиз шаҳридаги «Тинчлик» ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида лойиҳаларни амалга ошириш жараёнлари кўздан кечирилди ҳамда масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, Aнгор туманидаги «Каттақум» маҳалласида «Стоне Cитй Енергй» компанияси томонидан барпо етилаётган 1 530 МВт қувватга ега иссиқлик електр стансиясининг қурилиши ҳам ўрганилди. Ташриф давомида хорижий пудратчилар билан учрашув ўтказилди.
Бундан ташқари, М-39 автомагистралининг Шеробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари қурилиши лойиҳаси ҳолати ҳам кўриб чиқилди. Ишларнинг секин суръатда олиб борилаётгани танқид қилинди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди. Шу йерда туман раҳбарлари «Тараққиёт ёшлар зонаси»да амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот тақдим етдилар.